Untitled Document

Бугун... Ашура кечаси ўқиладиган дуо

            Ҳадиси шарифда марҳамат қилинишича: “Кимки қуйидаги дуони Ашура куни (Муҳаррам ойининг 10-куни) 3 марта ўқиса, шу йили ўлимдан ҳам омонда бўлади. Зеро шу йили ажали тақдир қилинган одамга бу дуони бирон сабаб билан ўқиш насиб бўлмайди.” “Алҳамдулиллоҳи Раббил оламин. Вассалоту вассалому аъла саййидина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва соҳбиҳи ажмаъин. Аллоҳумма антал абадиййул-Қадим, ал-Ҳайй-ул-Карим, ал-Ханнон, ал-Маннон. Ҳазиҳи санатун жадидатун асалука фиҳал исмата минаш-шайтонир-рожийм, вал авна аъла ҳазиҳин нафсил аммороти биссуи вал иштиғола бима йуқаррибуни илайка ё зал Жалоли вал Икром, бираҳматика ё Арҳамар-Роҳимин. Ва саллаллоҳу ва саллама аъла саййидина ва набиййина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва саҳбиҳи ва аҳли байтиҳи ажмоъин.”

 

Соғлик...Кўздаги сариқлик

            Маълумки, тўғри ташхисни шифокор мижозни яхшилаб текшириб, таҳлиллар ва бошқа текширувлар асосига таянган ҳолда қўйиш керак. Лекин баъзи хасталик белгиларини ташқи кўрик ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин.

            Хусусан, кўз соққасида сариқ рангнинг пайдо бўлиши маълум бир касалликлардан дарак беради. Яъни, умумий, бу - сариқ хасталиги гепатитнинг турлари, Жильбер касаллиги (қондаги билирубин моддаси кўрсаткичининг юқорилиги), онкологик, қон касаллиги ва ўт йўли кабилардир.

            Баъзан кўз офтальмологик хасталикларидан дарак бериб ҳам сарғайиши мумкин. Кўзгуга қараб, агар кўз сатҳида сариқлик пайдо бўлган бўлса, ваҳимага тушмасдан, ўз вақтида шифо чорасини кўриш учун мутахассисга учраш талаб этилади.