Суҳбат... Аҳлисуннатнинг раиси Имоми Аъзам (1)
Имоми Аъзам ҳазратлари аҳлисуннат йўлининг раисидир. Асл исми Нуъмон. 80 (м.699) йили Куфада туғилиб, 150 (м.767) йилда 6 май куни Бағдодда шаҳид этилган.
Фиқҳ илмларини, аҳлисуннат эътиқодини жамлаган Имоми Аъзам ҳазратлари, буларни юзлаб шогирдларига ўргатиб, китобларга кўчирилишига сабабчи бўлди.
Теран илми, ўткир зеҳни, ақли, зуҳди, тақвоси, мулойимлиги, салобати ва сахийлиги юзлаб китобларда ёзиб қолдирилган. Имоми Аъзам ҳазратлари илм олишни қандай бошлаганини ўзи қуйидагича ҳикоя қилган:
- Бир куни замона олимларидан Шобийнинг ёнидан ўтиб бораётгандим, мени ёнига чақириб; “Қаерга қатнаяпсан?” деди. Мен; “Бозорга” дедим. “Ўғлим сўрамоқчи бўлганим, олимлардан кимларнинг дарсларига қатнаяпсан?” деди. “Ҳеч бирининг дарсига давомли қатнашмаяпман” дедим. “Илм билан шуғулланишни ва олимлар билан кўришишни асло канда қилмагин! Мен сенинг зеҳнли, ақлли ва қобилиятли бола эканлигингни кўриб турибман” деди. Унинг сўзлари менга қаттиқ таъсир қилди. Бозорни қўйиб, илм йўлини тутдим.
Имоми Аъзам, устози Ҳаммоддан 28 йил давомида илм олиб, мисли кўрилмаган даражага етди, ҳали сабоқ олиб юрган давридаёқ фиқҳда танилиб машҳур бўлди. Тасаввуф илмларини эса Муҳаммад Бокирдан, ундан кейин Силсилаи олия буюкларидан бўлган Жаъфар Содиқ ҳазратларидан олди.
Абдуллоҳ ибни Муборак баён қилади:
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Имоми Молик ҳазратларининг ёнига борган эди.
(давоми эртага)