Untitled Document

Яқин тарих... Усмон Носирнинг тақдири (2)

Бу ҳам етмагандай, Усмон ҳаяжондан ўзи сезмаган ҳолда рус тилидан ўзбек тилига ўтиб сўзлашни бошлади, Ҳамид эса уни қўпол тарзда жеркиб берди:

– Русча гапир! Биз сафларимизда миллатчиликка тоқат қилмаймиз!

Ва ушбу таънали сўзларни бир ўзбек бошқасига ўз она тилида гапиргани учун айтди! Шунақа замонлар эди у пайтлар!...”

Сўнг Ҳамид Олимжон Усмон Носирнинг қўлёзмаларини ўзлаштириб ўзи номидан чоп этди.

 

Новдаларни безаб ғунчалар,

Тонгда айтди ҳаёт отини.

Ва шаббода қурғур илк саҳар,

Олиб кетди гулнинг тотини.

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,

Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади.

У.Носир

 

Жума суҳбати...Жаноби Пайғамбаримизнинг тавсиялари

 

Абу Айюб Ансорий ҳазратлари “розиаллоҳу анҳ” Расулуллоҳга “саллаллоҳу алайҳи васаллам” бундай деди: “Ё Расулаллоҳ! Менга ўзимга хос бир насиҳат берингки, уни ҳам ақлимда сақлаб қолай, ҳам унга амал қилай.”

Расулуллоҳ “алайҳиссалом” марҳамат қилдиларки:

“Шу 5 нарсани сизга тавсия этаман:

1- Одамлар қўлидаги нарсаларга ҳавас қилманг, улардан умидингизни узинг! Асл бойлик мана шудир.

2- Очкўзликдан сақланинг! Чунки очкўзлик аввало қашшоқликдир.

3- Намозни шундай ўқингки, гўё бу сизнинг охирги намозингиз бўлиб, худди энди тирик қолмайсиз-у бошқа намоз ўқий олмайдигандек бўлсин.

4- Кейин афсусланиб узр сўрашингизга мажбур қиладиган амалларни қилишдан сақланинг!

5- Ўзингиз яхши кўрган нарсани дин биродарингиз учун ҳам раво кўринг!”