Суҳбат... Дуо намунаси
Аллоҳим! Ожизликдан, фақирликдан, ҳасисликдан, қўрқоқликдан, ялқовликдан, золим бўлишдан, ҳийлакор дўстдан, қабр азобидан, бефойда илмдан, зулм кўришдан, йиғлай олмайдиган кўздан, мусибат ва ғамдан, титрамайдиган юракдан, бузадиган бойликдан, авф тилай олмайдиган қалбдан, турфа касалликлардан, дунёнинг фитналаридан, ноҳақ айбланишдан, жаҳаннам азобидан, ҳар қандай гуноҳлардан, қарзга ботиб қолишдан, қабул бўлмас дуодан, исён қилдирувчи қашшоқликдан, ўтмиш қайғусидан, келажак ҳақида қайғуришдан, тўймайдиган нафсдан Ўзингга сиғинаман!..
Уй учун...Амалий тавсиялар
٭ Товуқни духовкага солишдан олдин: 2 қошиқ қатиқ, 1 қошиқ суюлтирилган томат пастаси ва озгина зайтун мойини аралаштириб сурилса мазали бўлади.
٭ Пирожное пишаётганда йиқилиб қолмаслиги учун печга қўйишдан олдин хамир қолипида 20 дақиқа дам олдирилади.
٭ Пишган сабзавотлар рангини йўқотмаслиги учун бир чой қошиқ шакар ёки лимон шарбати қўшилади.
٭ Омлет ҳозирлаганда товага ёпишиб қолмаслиги учун олдин идишни печкада яхшилаб қиздириб олинг.
٭ Қўзиқоринларни янада мазали қилиш учун пиширишдан 5 дақиқа олдин озгина туз ва лимон шарбати қўшинг.
٭ Aгар киви жуда қаттиқ ва хом бўлса, уни олма ва нок солинган полиэтилен пакетда бир кеча сақланг.
٭ Пиёзни қоғоз халтага ўраб, музлатгичга қўйсангиз, унинг чириши ва бузилишининг олди олинади.
٭ Хамирни торт қолипига қуйишдан олдин тагига алюмин фолга қўйсангиз, пишганида осонгина чиқади.
٭ Тўғралиб очиқ ҳавода қолдирилган пиёз зарарли бўлади.