Untitled Document

Суҳбат... Аввал тўғри иймон

Ҳар бир мусулмон одам аввалам бор иймонини тўғирлаши, яъни аҳлисуннат олимлари ўргатганларидек ишониши лозим. Жаҳаннамнинг абадий азобидан нажот топадиганлар фақат аҳлисуннат олимлари ва уларнинг изидан юрувчилардир. Иймоннинг шарти етитта (Ироқ олимлари наздида олтита) бўлиб, улар: Аллоҳу таолога; фаришталарига; китобларига; пайғамбарларига; охират кунига; тақдирга-қадарга, яъни яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳу таолодан эканлигига ишонишдир.

Иймон – динга, яъни ишониш лозимлиги билдирилган нарсаларни қалбнинг тасдиқлаши, қабул қилиши, ишониши деганидир. Қалбан ишонганини тил билан айтиш ҳам лозим. Динда ишониш лозим бўлган нарсалардан ақалли бир донасига ишонмаган ёки шубҳаланган ёхуд ёқтирмаган киши иймонидан айрилиб, кофир бўлади. Абадул-абад жаҳаннамда қолади.

Иймон-эътиқодни тузатгач фиқҳ аҳкомини, яъни динимиз буюрган ва тақиқлаган нарсаларни албатта ўрганиш зарур. Фарзлар, вожиблар, ҳалол-ҳаромни, шубҳалиларни, суннат ва макруҳларни лозим бўлганича ўрганиш керак ҳамда шу ўрганганига кўра яшашга ҳаракат қилиш керак.

Фиқҳ китобларини ўқиб, ундаги масалаларни ўрганиш бутун мусулмонларга ҳаводек зарур. Буларни ўрганмагунча мусулмонлик бўла олмайди. Ҳузур ва саодатга қовушиш учун фақат (сўзда) мусулмонман дейиш, мусулмон бўлиб кўриниш кифоя эмас. Мусулмонликни яхшилаб ўрганиш, уни тўғри, асл маъносида тушуниш ва адо этиш ҳамда унга тобе бўлиш керак.

(Мактубот / 266- мактуб)

Имоми Раббоний 

Жумбоқ жавоби:  2 чи қиз билан шахмат ўйнаяпти.