Кун тарихи... Норвегиядаги қотиллик
Бундан 13 йил аввал норвегиялик Aндерс Брейвик Ослодаги ҳукумат мажмуаси яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган машинани портлатиб юборган. Сўнгра Утоя оролига борган ва у ерда Ишчилар партиясининг ёзги ёшлар лагерининг 69 нафар иштирокчисини отиб ташлаган. Жами 77 киши Брейвик ҳужумлари қурбонига айланди.
Ҳибсга олинганидан сўнг Брейвик ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини, чунки у Европа сивилизациясини ҳимоя қилиш йўлида курашганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, у нафақат хорижликларни, балки ватандошлари орасидан “сотқинлар”ни ҳам ёмон кўрган ва Утоядаги лагерни танлаган, чунки унинг фикрича у ер зарарли бўлиб, мултикултурализм ва социализм ғоялари ўчоғига хизмат қилган.
Брейвикнинг айтишича, у "ал-Қоида"га ўхшбш ҳужум уюштиришни орзу қилган: Норвегиянинг собиқ бош вазири Харлем Брундтландни видеокамера олдида бошини кесиш, ундан олдин тиз чўктириб, шафқат сўрашига мажбур қилиш бўлган.
Суд Брейвикни 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди - бу маҳаллий қонунларга кўра максимал муддат. Aгар унинг муддати тугаганидан кейин хавфлилигини давом эттирса, суд қамоқ муддатини узайтириши мумкин.
Суҳбат...Узрни рад этиш
Мусулмоннинг узрини рад этиш макруҳ. Ҳадиси шарифда: “Мусулмон биродарининг узрини қабул қилмаслик гуноҳ бўлади”- дейилган. Узрни қабул қилиш ва кечириш Аллоҳу таолонинг сифатларидандир. Ундай бўлмаганга Аллоҳу таоло ғазабланади. Узр сўраш уч хил бўлади: “Нега қилдим? Ёки шунинг учун қилдим. Кошки қилмасайдим”- дейиш ёки “қилдим, бошқа қилмайман”- дейиш. Ёхуд “қилмадим”- деб инкор қилишдир. “Қилдим, бошқа қилмайман”- дейиш тавба ҳисобланади.