Мақола... Машҳурлар турклар ҳақида
1. Агар турк давлати бўлмаганда уни албатта тузиш керак бўлар эди. Адольф Тиерс.
2. Менинг қўлимга турк қўшинини беринг, дунëни забт қиламан. Напалеон Бонапарт.
3. Турклар шарқдаги энг ҳалол ва тоза халқ. Француз тарихчиси Алберт Сорел.
4. Дунëда иккита номаълум халқ бор. Бири поляклар, иккинчиси турклар. “Франция тарихи” Алберт Сорел.
5. Турклар давлат емириш ва давлат қуришда биринчи даражали устамонлардир. “Австрия тарихи” Хаммер-Пургстал.
6. Агар сиз туркларни танисангиз, уларга қойил қоласиз. Британиялик дипломат, ëзувчи Оскар-Сер Марк Сайкс.
7. Қилични ўзига хос эпчиллик билан ўйнатадиган туркнинг қўли, мағлуб бўлган одамларнинг яраларини моҳирона даволайди. Инглиз ëзувчиси Лорд Жорж Гордон Байрон.
8. Уруш завқидан баҳраманд бўлишни истаган ҳар бир киши турклар билан жанг қилиб кўриши керак. Британия генерали Майор Сер Чарлз Вере Феррерс Тауншенд.
9. Турклар ўзларининг дафнлари учун тайëрланган тобутларни, тайёрлаганларнинг бошларига қўйишди. (1922й. Туркия Мустақиллик уруши туркларнинг ғалабаси билан якунланди.) Мохандас Карамчанд Ганди.
10. Турклар шундай халқ-ки, агар биз биринчи ҳужум қилсак, барчасини қириб ташлашимиз керак. Акс ҳолда, улардан ҳатто биттаси тирик колса, у янги давлат қуради ва қасос олади. Адольф Гитлер.
Латифа...Ғолиблик сири
Югуриш мусобақасида майдон четида ётган баҳайбат итнинг думини тасодифан босиб олган спортчи маррага биринчи бўлиб етиб келди.