Ўқинг қизиқ... Жазирамада ёрдам берувчи 10 маҳсулот
1. Бодринг, иссиқдан сақловчи 100 фоиз ёз маҳсулоти ҳисобланади. Кун давомида чанқамаслик ёки ошқозонда оғирлик сезмаслик учун бодринг истеъмол қилинг.
2. Помидорда ҳам бодрингнинг хусусиятлари мавжуд. Помидор кишини ҳароратдан яхши сақлайди, чунки уларда суюқликлар, витаминлар катта миқдорда.
3. Ловия, тер безларининг меъёрида ишлашини таъминлайди, терлашни камайтиради.
4. Маржумак, организмда гемоглобин миқдори етарли бўлиши учун муҳим бўлган қимматли темир манбаи ҳисобланади. Агар гемоглобинингиз меъёрида бўлса, сиз иссиқ кунларда ўзингизни енгил ҳис этасиз.
5. Жазирама кунларда кўпроқ олма истеъмол қилинг. Чунки у витаминларга бой.
6. Кўкатлар, петрушка, кашнич, укроп, салат барглари, отқулоқ... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Кўкатларнинг барчаси фойдали витаминларга, айниқса В гуруҳи витаминларига бой, шунингдек улар 90 фоиз сувдан иборат.
7. Ялпиз совутиш таъсирига эга. У чой, лимонад, шунингдек шўрва ва салатларга қўшилади. Жуда иссиқ кунларда ялпиз ҳидининг ўзиёқ инсонга тетиклик бағишлайди.
8. Ёз фасли инсонга бир йилга етадиган витаминларни йиғиб олиш имконини беради. Шу боис таомномангизга мавсумий мевалар: қулупнай, олча, смородина кабиларни киритинг.
9. Сут маҳсулотлари, чанқоқни босиш билан бирга оқсил етишмовчилигини бартараф қилади. Сут-қатиқ маҳсулотлари кўкатлар ёки мевалар билан яхши уйғунлашади.
10. Денгиз маҳсулотлари, натрий, калий, фосфор, йод, магний, цинк, мис, марганец, калций - бу ҳали денгиз маҳсулотларидаги фойдали минералларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Бундан ташқари денгиз маҳсулотлари жуда яхши ҳазм бўлади.