Воқеа... Ҳаждаги ҳикоя
Ҳажга борган афғон мужоҳиди бошидан ўтган бир воқеани шундай гапириб берди:
Мен аъзо бўлган мужоҳидлар гуруҳи русларга асир тушиб қолдик. Рус разведкаси ходими тергов давомида сўради:
- Бизнинг зирҳли танкларимизни оддий қуроллар билан портлатиб йўқ қилишни қандай уддалаяпсиз?
Орамиздан бири шундай жавоб қилди:
- Биз тошни “Ё Аллоҳ” дея танкка отсак, Аллоҳу таолонинг изни билан ракета таъсири бўлади.
Рус зобити аввал ҳайратланди, сўнгра шундай деди:
- Тонг отсин бу ҳунарингни кўрсатиб берасан!
Ўша мужоҳид тонггача йиғлаб Аллоҳу таолога ёлвориб ниёз қилди:
- Ё Аллоҳ! Буни мен душман ичига қўрқув солиш учун гапиргандим. Ё Ғофур! Сен бўлмайдиган нарсани ҳам бўлдирасан. Ё Раббий! Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳурматига, мени кофирлар олдида ёлғончи қилиб қўйма!
Узоқ дуо қилди, биз ҳам омин деб турдик.
Эртаси эрталаб рус зобити унинг қўлига бир тош ушлатиб, 10 метрлар чамаси узоқликда турган танкни кўрсатиб; “От!” деди.
Мужоҳид аввал бисмиллоҳи шарифни, кейин салавоти шарифни айтди, қўллари тошни сиқди, кўзлари ёшга тўлган ҳолда:
“Ё Аллоҳ! Ё Саттор! Аллоҳу акбар!” дея бор овози билан бақириб тошни отди. Танк жуда кучли портлади. Рус аскарларидан ўлганлар ва яранланганлар бор эди. Бу ваҳима ва саросимадан фойдаланиб биз ҳам қочиб, асирликдан қутилдик.
Кейинроқ шу ҳодисага гувоҳ бўлган рус аскарларнинг кўпи мужоҳидлар сафига қўшилди.