Ўқинг қизиқ... Биз билмаган қизиқарли маълумотлар
● Агар ер юзидаги бутун сувлар шар ҳолида тўпланадиган бўлса, бу шарнинг диаметри 1384 км бўлади. Бу Сатурн йўлдоши Тетис катталиги билан тенг.
● Дунёнинг энг чуқур нуқтаси бўлган Мариана чўкмаси океан сатҳидан 10,9 км чуқурда жойлашган.
● Ер қуёш ситемасидаги ягона тектоник плитага соҳиб сайёрадир. Лекин агар плиталар ҳаракатланмаганида эди, углерод истеъмол қилиниб янгиланмасди ва ер сайёраси венерадек иссиб кетарди.
● Ернинг юраги деб ҳисоблашимиз мумкин бўлган ядро 2500 км диаметрга эга бир темир шардир. Учқун сачратадиган даражада иссиқ бўлишига қарамай ядро устидаги босим шунчалик кўпки, темир бу ҳароратда эримайди.
● Дунёнинг энг катта кристаллари 55 тонна оғирликда. Бу кристаллар Мексиканинг тагидаги Найка кумуш конларида ётибди.
● Ер юзидаги энг чуқур тешик Сахалин-1 қудуғи бўлиб, 12,4 км чуқурликкача қазилган. Ер юзасидан марказига бўлган масофа эса (радиус) 6371 км.
● Амазон дарёсининг тагида ер сатҳидан 4 км чуқурликда Рио Хамза дарёси деб номланадиган ер ости ирмоғи оқади. Баъзи нуқталарда 400 км кенгликка етадиган ушбу дарё тупроқ орасида соатига 1 мм тезликда оқади.
● Ҳар йили Сахара чўлидан Амазон ўрмонларига 40 миллион тонна оғирлигида озиққа бой қум доналари учади.
Шеърият...Тўртлик
Бўлинсак йўқ бўламиз,
Бўлишсак тўқ бўламиз,
Бирлашган зўрни енгар,
Бир бўлсак кўп бўламиз.