Untitled Document

Бугун... Ашура кечаси ўқиладиган дуо

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинишича: “Кимки қуйидаги дуони Ашура куни (Муҳаррам ойининг 10-куни) 3 марта ўқиса, шу йили ўлимдан ҳам омонда бўлади. Зеро шу йили ажали тақдир қилинган одамга бу дуони бирон сабаб билан ўқиш насиб бўлмайди.” “Алҳамдулиллоҳи Раббил оламин. Вассалоту вассалому аъла саййидина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва соҳ-биҳи ажмаъин. Аллоҳумма антал абадиййул-Қадим, ал-Ҳайй-ул-Карим, ал-Ханнон, ал-Маннон. Ҳазиҳи санатун жадидатун асалука фиҳал исмата минаш-шайтонир-рожийм, вал авна аъла ҳазиҳин нафсил аммороти биссуи вал иштиғола бима йуқаррибуни илайка ё зал Жалоли вал Икром, бираҳматика ё Арҳамар-Роҳимин. Ва саллаллоҳу ва саллама аъла саййидина ва набиййина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва саҳбиҳи ва аҳли байтиҳи ажмоъин.”

 

Суҳбат...Ашура кечаси ва куни (1)

Бугун муҳаррам ойининг тўққизинчи куни бўлиб, ўнинчига ўтадиган кечага Ашура (Ошуро) кечаси, ўнинчи кунига Ашура куни дейилади. Муҳаррам ойи Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойдан биридир. Ашура кечаси ушбу ойнинг энг қийматли кечасидир.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Ашура куни заррадай садақа берган кишига Аллоҳу таоло Уҳуд тоғидек савоб беради.” (Ширъа)

“Ашура кунининг рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффоратдир.” (Муслим)

“Аллоҳу таоло Ашура кунини устун қилган. Аллоҳу таоло кўклар, ер, тоғлар, денгизлар, юлдузлар, Арш ва фаришталарни, Одам алайҳиссаломни Ашура куни яратди. Иброҳим алайҳиссаломнинг дунёга келиши ва Намруд оловидан қутулиши Ашура куни содир бўлди...” (Табароний)

(давоми эртага)