Суҳбат... Икки насиҳат
Буюк олим ва валий Имоми Раббоний ҳазратлари Мактубот китобида (2-ж/89-м) бундай деганлар:
“Қимматли ва марҳаматли биродарим! Қозонч вақти ўтиб бормоқда. Ўтаётган ҳар он умримизни қисқартмоқда, ажал вақтини яқинлаштирмоқда. Бугун ақлимизни йиғмасак, эртага афсусланишдан, пушаймонликдан бошқа чора қолмайди! Бир неча кунлик шу соғ-саломат ҳаётимизда, мукаммал бўлган динга уйғун яшашга интилмоғимиз лозим! Ана шундагина нажотдан умид қилинади. Дунё ҳаёти, меҳнат жойидир. Завқ, кўнгилни хушнуд қилиш вақти ҳали олдимизда (охиратда) энди келади. У ёқда, дунёда қилинган амалларга мувофиқ жазо ёки мукофот берилади...”
Имоми Раббоний ҳазратларининг ўғли Муҳаммад Маъсум ҳазратлари ҳам Мактубот китобида (1-ж/65-м) бундай деганлар:
“Ўғлим! Ёшлик, умрнинг энг бебаҳо даври, одамнинг энг соғлом ва қувватли бўлган вақтидир. Бу вақтнинг ҳар куни ўтиб, тобора озайиб бормоқда. Бошқалар ёрдамига муҳтож бўладиган қарилик даври кундан кунга яқинлашмоқда. Надоматки, энг шарафли, энг муҳим бўлган маърифатуллоҳ қозончини, ҳаёл бўлган машақатли қарилик даврига қолдиряпсиз. Энг шарафли даврингизни энг зарарли, энг ёмон бўлган нафснинг истакларига қовушиш учун сарфлаяпсиз. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Эртага қиламан деганлар алданди” деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳу таоло инсон ва жинларни “маърифатуллоҳ”ни ҳамда Аллоҳу таолони танишлари учун Унинг розилигини, муҳаббатини қозонишлари учун яратган. Нафсимиз ортидан чопаётган биз аҳмоқлар қачон ақлимизни йиғамиз? Токайгача бу неъматдан маҳрум қоламиз? Қачонгача нафс ва шайтонни шод қилиб, Аллоҳу таолонинг розилигидан маҳрум қоламиз? Дунё лаззатлари нафснинг ҳавасларидир. Одамнинг Аллоҳ маърифатига эришишига тўсқинлик қиладиган энг кучли душман нафс бўлиб, унинг тугамас истаклари ўта зарарлидир...”