Кун тарихи... Оиша волидамиз
Расулуллоҳнинг “алайҳиссалом” завжаи мутаҳҳараси, ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг қизи. Ҳижратдан олдин Маккада туғилиб, ҳижрий 57 (милодий 676 йили 13 июлда) 65 ёшида Мадинада вафот этди. Қабри Боқий қабристонида.
Жаноби пайғамбаримиз ҳазрати Ҳатижаи Кубронинг вафотидан 1 йил ўтгач Аллоҳу таолонинг амри билан уни никоҳларига олганди. Ақли, зукколиги, иффат ва тақвоси ҳайратланарли даражада зиёда эди.
Расулуллоҳ томонидан кўп севилиб, кўп мақталди. Ояти каримада мадҳу сано қилинди. Асҳоби киром муаммоларини ҳал қилиш учун унга мурожаат қилардилар. Ҳазрати Оишанинг фазилати жуда кўп ҳадиси шарифларда мақталган.
Диққат...Динсизлар бўҳтони!..
Жоҳилия давридаги араблар қиз фарзандларининг ёшини балоғат ёшига тўлгандан кейин санай бошлашган. Яъни 10-11 ёшга тўлгач, 1 йил ўтганда 1 ёш, 2 йил ўтганда 2 ёш деб ҳисоблашган. Ҳазрати Оишага “розиаллоҳу анҳа” жаноби Пайғамбаримиз “саллаллоҳу алайҳи васаллам” уйланганларида илк манбаларга кўра 8 ёшда эди.
Буни ислом душманлари ҳазрати Оишанинг ҳақиқий ёши деб тушунишади. Йўқ, асло! Бу ерда ҳазрати Оишанинг балоғатга тўлгандан кейинги 8 ёши айтилмоқда.
Буни, жоҳилия давридаги арабларнинг урф-одатларини билмайдиган, айниқса ўз хулосасини “тарих” деб билувчи шарқшунослар пайғамбар “алайҳиссалом” ҳазратларига қарши қурол сифатида қўлланишмоқда. Биздаги жоҳил гумроҳлар ҳам буни билиб-билмай жаноби пайғамбаримизга “алайҳиссалом” қарши ҳужжат тарзида иддао қилишмоқда.
Ваҳоланки, мусулмонликдан хабари бор ёки мусулмонлар орасида озгина бўлса ҳам яшаб кўрган динсизлар ҳам ҳазрати пайғамбаримизга қарши бундай разил туҳматни айтмаган.
Қодир Мисирўғли